Ляказетт
Ads

“Лион” ҳужумчиси Александр Ляказетт “Арсенал”да тиббий кўрикдан ўтиш учун Лондон шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Лион” президенти Жан-Мишель Оляс Ляказеттни 45-50 млн евро эвазига “канонирлар” сафига ўтиши ҳақида хабар берган эди.

Маълумот учун, Франция терма жамоаси аъзоси якунланган мавсум “Лион” чемпионатда жами 30та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 28та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.