Ляказетт "Атлетико"га ўтиши мумкин
"Арсенал" ҳужумчиси Александр Ляказетт фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.
AS нашри хабарига кўра, "канонирлар" бош мураббийи Микель Артета франциялик форвард учун ўз таркибидан жой топиб бера олмайди.
Манбага кўра, Ляказеттнинг "матрасчилар" таркибига ўтиши Диего Костанинг клубдаги келажагига боғлиқ. Агар испаниялик футболчи Мадрид клубини тарк этадиган бўлса, унда Ляказетт Симеоненинг биринчи танлови бўлади.
Таъкидланишича, 28 ёшли футболчи 2017 йилда ҳам "Атлетико" мураббийлар штаби эътиборига тушган эди, бироқ трансфер чекловлари сабаб клуб франциялик форвард учун "Лион"га таклиф юбора олмаган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ляказеттнинг "Арсенал" билан амалдаги шартномаси 2022 йил ёзида якунига етади.
Фикрлар