Ляказетт “Атлетико”га ўтишни хоҳламоқда


“Лион” клуби ҳужумчиси Александр Ляказетт мавсум якунида Мадриднинг “Атлетико” жамоасига ўтишни истамоқда, дея хабар беради L’Equipe нашри.

Манбада ёзилишича, Ляказетт аниқ француз клубини тарк этишга қарор қилаҳган. Бироқ трансфер мадридликлар 25 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишни истаган тақдирда амалга оширилади.

Ляказетт “Лион” тарбияланувчиси ҳисобланади. У бу жамоада 2010 йил 5 май куни дебют учрашувини ўтказган. Бундан ташқари Франция ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларида тўп сурган. Шунингдек, терма жамоадаги ўйинларида 10 голга муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!