Ляказетт Европа лигасида ҳафта футболчиси деб топилди

  • 3 май, 2019, 19:52
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳужумчиси Александр Ляказетт Европа лигасининг жорий ҳафтадаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

Франциялик футболчи мухлислар ўртасида ўтказилган сўровномада жамоадоши Пьер-Эмерик Обамеянг, "Челси" хавбеки Рубен Лофтус-Чик ва "Айнтрахт" дарвозабони Кевин Траппларни ортда қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, Ляказетт кеча “Валенсия”га (3:1) қарши баҳсда рақиб дарвозасини икки бор ишғол этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!