Ляказетт яна

"Арсенал" ҳужумчиси Александр Ляказетт жамоасини ўзгартириши мумкин.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга қараганда, 29 ёшли франциялик футболчини "Атлетико" ўз сафига қўшиб олмоқчи. Айтиш лозимки, “матрасчилар” Ляказеттни ўтган ёзда сотиб олишга ҳаракат қилиб кўришган эди. Диего Коста жамоадан кетгач, мадридликлар яна Ляказетт номзодига қайтишди.

Александр Ляказетт жорий мавсум “Арсенал” сафида 21 та ўйинда майдонга тушди ва 9 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt талқинига кўра, унинг айни дамдаги трансфер нархи 35 млн еврони ташкил этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар