Ляказеттга Италия ва Франция грандлари қизиқмоқда
Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳужумчиси Александр Ляказеттга Европанинг 3 та гранд клубидан қизиқиш бор.
Журналист-инсайдер Николо Скиранинг маълум қилишича, 30 ёшли франциялик футболчи учун "Ювентус", "Интер" ва "Лион" даъвогарлик қилмоқда. Айтиш керакки, Ляказеттнинг “канонирлар” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади ва шу сабабли у ёзда эркин агентга айланади.
Александр Ляказетт бу мавсум ҳозирча "Арсенал" сафида 24 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол ҳамда 6 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар