Лёв истеъфога чиқарилмайди!
Йоахим Лёв бошчилигидаги Германия терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилмайди. Бу ҳақда Bayern & Germany нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбага кўра, “Бундестим” кеча Испания терма жамоасига қарши ўйинда 0:6 ҳисобида мағлуб бўлганига қарамай, 60 ёшли мутахассис ўз ишини давом эттиради. У бугун Германия футбол иттифоқи раҳбари Фритц Кёллер билан учрашган ва раҳбарият уни ўз лавозимида қолдиришга қарор қилган.
Йоахим Лёв Германия терма жамоасини 2006 йилдан буён бошқариб келмоқда.
Фикрлар