Лёвнинг Германия терма жамоасидаги ўрнини Клопп эгаллайдими?
Хабарингиз бор, бундан аввалроқ Йоахим Лёв “Евро-2020”дан сўнг ўз лавозимини тарк этишини маълум қилди. “Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп эса ёзда ушбу лавозимни эгаллаш ниятида эмаслигини айтиб ўтди.
“Мен бу ёзда Германия терма жамоасини бошқармайман. Мен уларга яқин орада бу лавозимни эгалламаслигимни аллақачон айтгандим. "Ливерпуль" билан яна уч йиллик шартномам бор. Мен бу келишувга шу ерда ишлашни хоҳлаганим учун имзо чекганман.
Мен "Майнц" ва "Боруссия" Дортмундда ишладим, гарчи бошқа клублар менга қизиқиш билдиришган ва кўпроқ пул таклиф қилишган бўлса ҳам, шартнома мен учун катта аҳамиятга эга. Албатта, Лёвнинг кетиши ҳақидаги хабар мени ҳайратда қолдирди, умид қиламанки, улар бу лавозимга муносиб ўринбосар топишади”, - деди Клопп.
Фикрлар