Любинко Друлович Ўзбекистон ОТЖнинг бой берилган ғалабасига қандай изоҳ берди?

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионати биринчи турида Эрон билан 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этди.

Учрашувдан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Любинко Друлович ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Яхши ўйин бўлди. Икки яхши савиядаги жамоалар ўзаро курашди. Эрон жисмонан анча кучли жамоа. Бизда имконият бор эди ғалаба қозониш учун. Лекин афсус бугун 3 очко ололмадик. Энди кейинги ўйинларда бугунги очколар ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиламиз.

Алижонов ва Қодирқулов клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоасида кўплаб ўйин ўтказишди. Шу боис улар бугун бироз чарчаб қолгандек. Бугун уларнинг ўйини қовушмади.

Ўйиннинг 15-20 дақиқасигача Эрон фаолроқ кўринди. Ундан сўнг биз ўйин тизгинини қўлга олдик. Пенальти ишладик ва гол урдик. 2-таймда эса хатоларимиз туфайли гол ўтказиб юбордик. Учрашув давомида имкониятларга эга бўлдик. Мисол учун Ойбек Бозоровда дарвозани ишғол этиш учун вазият бўлганди. Бироқ у нишонга олишда адашди. Бу футбол ва унда бундай ҳолатлар учраб туради.

2 йил аввал терма жамоа мусобақада чемпион бўлганди. Бу гал ҳам жамоа ғалаба қозона оладими?

- Албатта, бизнинг мақсадимиз ҳудди шу. Унга эришишга ҳаракат қиламиз. Энди эътиборимизни Хитойга қарши учрашувга қаратамиз. Ушбу баҳсда ғалаба қозонишимиз керак.

Гуруҳимиз? Чиндан ҳам гуруҳимиз анча мураккаб. Энди навбатдаги ўйинларга эътибор қаратишимиз шарт. Энди Хитойни мағлубиятга учратишимиз, ундан кейин Жанубий Кореяни таслим этишимиз талаб этилади. Бу жуда қийин. Бироқ бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

Терма жамоада гол урадиган ҳужумчи етишмаяпти? Остон Ўрунов нега келмади?

- Кеча ҳам айтиб ўтдим, таркибимизда йўқ бўлган футболчи ҳақида гапиришим нотўғри. Ҳозир сафимизда энг яхшилар жамланган. Шу боисдан ҳам барча футболчиларни билган ҳолда таркибга жалб этдим, - деди мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
BBS UZB
09/01/2020 20:34
Hech bir mamlakat jamoasini bizchalik tanqid qilmasa kerak. Xuddi-ki o'zlari o'z ishini qoyillatib qo'ygandek, bolalarni tinch qo'yinglaaar!
&
нодирбек.фк насаф
09/01/2020 18:31
Жасур Яхшибоев Санжар кодиркулов илхом Алижонов вопшим уйнолмади болла вопшим суст уйнади максад юк хаммасига
&
BUNIKBARSA 79
10/01/2020 13:24
Биринчи уйинда чарчаб колишди кейинги ой Н-да ухлаб колишмаса булди
Gadoeva Zubayda
10/01/2020 06:30
Jamoaviy o'yin nol!!!Xitoy,Janubiy Koreya Erondan ancha kuchli,qolaversa ular xatolarimizni forslardek kechirishmaydi?
&
Дилмурод
09/01/2020 20:19
Шох сохта экан, Хайдоров танлаган тактика ва болалар.
&
акром навбахор мухлис
09/01/2020 18:50
грухдан чиксаям катта гап чемпионликка тортмайди буларинг эрон вазиятлардан тулик фойдаланганда 4 / 1 булаорди
&
акром навбахор мухлис
09/01/2020 18:47
келажакдаги терма жамода шулар уйнайдиган булса жахон чемпионатига чикиш армон булади щекилли
&
JASUR3838
09/01/2020 18:18
Bollada qandaydir ishtiyoq yuqdag nazarimda. 1 tayim 20 minut faqat eron uynadi biz ximoyalandik xaliyam omad biz tomonda buldi eron 99% li mamintlani urganda bormi sharmandali hisob bulardi. Nima bulsaham bollaga ishonib qolamiz olg'a bolla
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
09/01/2020 18:08
Kur qanotka tezkor uyinchi quyiladi. Sanjar qanotka tezkor emaski. u urtaga yahshi uynaydi. keyin Urtaga faqat Aziz uynadi. himoyaga Aliqulov uynadi. qisqasi murabbiyni hatosi. yutkan taqderga ham. omat tufayli bulaydi. uyinni uzi. narmalni tahlil qilsa kurinadi hammasi. qisqasi. har doimkiday uyinchilarni qanday holatka foydalanishni bilmaganidan keyin. shu ahvol bulaveradi. yutqazsa ham. cheroyli uynasa rozi edik
Абдусамат Жураев
09/01/2020 18:01
Суфф санга СУТАК гапиришиям билмайди Жорж МОРЖ укаси БАБАНИ жияни