Люк Шоунинг қачон сафга қайтиши маълум бўлди
Ads

Хабарингиз бор "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Люк Шоу АПЛнинг 3-туридан ўрин олган "Кристал Пэлас"га (1:2) қарши ўйинда жароҳат олган эди.

The Times нашри тарқатган хабарга кўра ўтказилган тиббий текширувлардан сўнг шифокорлар 24 ёшли англиялик футболчининг соғайиши учун тахминан 1 ой талаб этилишини айтишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шоу жорий мавсум МЮ нинг барча учрашувларида иштирок этиб келаётган эди.