Люсьен Фавр: "Боруссия" Дортмунд ҳақли ғалабага эришди

Дортмунднинг "Боруссия" клуби бош мураббийи Люсьен Фавр кеча Бундеслиганинг 17-турида “Боруссия” Мюнхенгладбах (2:1) устидан қозонилган муҳим ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди.

“Биз ҳақли ғалабага эришдик. Ўйинни асосан биз назорат қилдик ва рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни кўпроқ яратдик. Шу боис таблодаги якуний ҳисоб тўлиқ адолатдан.

Бу ўйинда уч очко қўлга киритганимиз яхши бўлди ва энди таътилга яхши кайфиятда чиқиб кетамиз”, - дейди Фавр.

Маълумот учун, кечаги ғалабадан сўнг дортмундликлар ҳисобидаги очколар сони 42тага етди ва улар иккинчи поғонада бораётган “Боруссия” Мюнхенгладбахни нақд 9 очкога ортда қолдиришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!