L’Equipe: Тухель ПСЖ билан шартномасини узайтирди

Германиялик мутахассис Томас Тухель ПСЖ клубида ишлашда давом этади.

L’Equipe нашри тарқатган хабарга кўра Тухель бугун парижликлар билан амалдаги шартномасини узайтирган. Янги шартнома 2021 йилнинг ёзигача имзоланган. Тез орада бу борада расман эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Тухель ПСЖ раҳбариятининг трансфер сиёсати борасида келиша олмаётгани сабаб шартномани узайтирмаслиги борасида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!