
Мадрид дербисида илк бор мадридлик ҳакам ВАРда ишлайди
Хабарингиз бор, Испания Ла Лигасининг 7-тури доирасида Мадрид дербиси бўлиб ўтади ("Атлетико" – "Реал Мадрид").
"As" нашри тарқатган маълумотга кўра, Испания техник ҳакамлар қўмитаси (CTA) мазкур учрашувга Карлос дель Серро Грандени ВАР ҳаками этиб тайинлайди. Қўмита биринчи марта ўзининг ҳудудий қоидаларини эътиборга олмаяпти - мазкур ҳакам Мадрид автоном ҳамжамиятига мансуб Алкала-де-Энарес шаҳрида туғилган эди. Шу боис, тарихда илк бора мадридлик ҳакам Мадрид дербисида ВАР тизимида ишлайди.
Унга Валентин Писарро Гомес ёрдам беради. Учрашувнинг бош ҳаками сифатида эса Хавьер Альберола Рохас ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, бўлажак супер учрашув 27 сентябрь куни Тошкент вақти билан 19:15’да старт олади.
Comments