Мадрид дербисининг 5
Ads

Бугун тунда "Атлетико" ва "Реал" жамоалари ўртасида Мадрид дербиси бўлиб ўтади. Шу муносабат билан биз ушбу дерби тарихидаги энг кўп майдонга тушган 5 футболчи ҳақида маълумот бериб ўтишни жоиз деб топдик.

5. Аделардо Родригес. 35 ўйин - 8 гол

Родригес "Атлетико" либосида "Реал"га қарши энг кўп майдонга тушган футболчи ҳисобланади. Аделардо чемпионатда 27, кубокда 8 марта Мадрид дербисида иштирок этган. Ярим ҳимоячи "матрасчилар" либосида 1959-1976 йиллар мобайнида 3 марта Ла лига чемпионлигини қўлга киритган.

4. Мичел Гонсалес. 36 ўйин - 4 гол

Гонсалес "Реал" таркибида 1981-1996 йиллар давомида 558 ўйин ўтказган. Мичел ана шу баҳсларнинг 35 тасини "Атлетико"га қарши ўтказган. Ҳужумкор ярим ҳимоячи Ла лигада 23, кубокда 11 ва лига кубокда 2 та ўйин ўтказган.

3. Карлос Сантильяна. 36 ўйин - 15 гол

1971-1988 йилларда "Реал" учун 845 учрашувда майдонга тушган Сантильяна "Атлетико" билан тўқнашувларнинг 36 тасида иштирок этган. Карлос чемпионатда 27, кубокда 7 ва лига кубокда 1 марта "Реал" ва "Атлетико" ўйинида майдонда ҳаракат қилган.

2. Манола Санчис. 42 ўйин - 1 гол

1983 йилдан 2001 йилга қадар "Қироллик клуби" шарафини 710 ўйинда ҳимоя қилган футболчи Санчисдир. Манола "Derbi madrilèno"да 42 марта тўп сурган. Санчис чемпионатда 27, кубокда 11 ва лига кубокда 4 бора "Атлетико" билан ўйинларда майдонда кўриниш берган.

1. Пако Хенто. 42 ўйин - 10 гол

Хенто "Реал"да 1953-1971 йилларда тўп сурди. У ана шу давр мобайнида "бланкос" либосини 601 марта кийиб майдонга тушди. Шуларнинг 42 таси "Атлетико" билан беллашувларга тўғри келади. Пако 29 марта чемпионатда, 10 бора кубокда ва 3 марта Чемпионлар кубоги доирасидаги ўйинларда "матрсачилар"га қарши тўп сурган.

 

Фурқат Юсупов тайёрлади

Блогдаги бошқа мақолалар

"Милан дербиси"даги энг яхши 5 тўпурар

Мадрид дербисининг 5 тўпурари

Мадрид дербисининг 5 "гвардиячиси"

"Локомотив" - "Металлург" учрашувига оид 20 факт

"Арсенал"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган 7 футболчи

"Шўртан" - "Қўқон-1912" учрашувига оид 10 факт

Златан Ибрагимовичнинг рекордлари (1-қисм)

"Олмалиқ" - "Пахтакор" учрашувига оид 10 факт

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (1-ҚИСМ)

"НЕФТЧИ" - "ҚИЗИЛҚУМ" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

РУНИ ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ЖАМОА

"БУНЁДКОР" - "НАВБАҲОР" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ​​​​​​​

"МАШЪАЛ" - "БУХОРО" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

"МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" - "АРСЕНАЛ" ТЎҚНАШУВИДА ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ФУТБОЛЧИ

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (2-ҚИСМ)​​​​​​​