Мадрид клуби шахсий рекордини такрорлади

Испания чемпионати 28 тури доирасида "Атлетико" "Атлетик" билан меҳмонда баҳс олиб борди 1-1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этди.

Ушбу дуранг "матрасчилар" учун Ли Лига жорий мавсумидаги 13-си бўлди.

Мадридликлар бундай натижага ўз тарихида тўрт маротаба қайд этган. Бунгача клуб 1974/75, 1978/79, 1990/91 ва 2005/06 йилларда 13 маротаба рақиб билан очколарни бўлишиб олган.

Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" клуб рекордини ўрнатиш учун захирада яна ўнта ўйин мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!