Мадрид суди: УЕФАнинг бунга ҳаққи йўқ!
Мадрид тижорат суди УЕФАнинг Европа Суперлигаси асосчиларини ўз турнирларидан четлаштириш ҳуқуқига эга эмаслиги тўғрисида қарор чиқарди.
Судия Мануэль Руис де Лара ушбу қарорга риоя қилинмаган тақдирда, УЕФА бўйсунмаслик учун жавобгарликка тортилиши мумкинлигини таъкидлади.
Шунингдек, суд "Реал", "Ювентус" ва "Барселона"га қарши барча интизомий ишларни бекор қилишни буюрди.
Ўтган ой "Реал", "Барселона" ва "Ювентус" янги мавсумда Чемпионлар лигасидан четлатилмаслиги тасдиқланган эди.
УЕФА эса Суперлигага асос солган клубларга қарши санкцияларни май ойида эълон қилди.
Фикрлар