Мадриддан кетмоқчи бўлаётган футболчига олти жамоадан таклиф келди
Аргентиналик ҳужумчи Анхель Корреа “Атлетико”даги ҳолатидан норози ва мавсум якунланиши билан жамоасини ўзгартиришни мўлжаллаяпти.
Todofichajes нашрининг ёзишича, 28 ёшли футболчи олдида Италия ва Англиядан бир неча таклиф турибди.
Маълумотларга қараганда, А Серия грандларидан “Аталанта”, “Ювентус”, “Интер” ва “Милан” Корреага ўз сафидан жой беришга тайёр.
Англия томонлардан “Тоттенхэм” ва “Ньюкасл” тажрибали ўйинчини ўзига чорламоқда.
Корреанинг мадридликлар билан шартномаси 2026 йилнинг ёзигача тузилган. Унинг трансфер баҳоси 40 миллион еврони ташкил қилади.
Фикрлар