Мадриддан Тошкентга хушхабар келди

 

Испаниянинг Мадрид шаҳрида дунёнинг энг кучли ракетка усталари иштирокида мукофот жамғармаси 5 813 577 АҚШ доллари бўлган "Mutua Madrid Open - 2017" халқаро турнири бошланди.

Ушбу мусобақадаги иштирокини саралаш турниридан бошлаган мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин бир неча ой давом этган мағлубиятлар сериясидан сўнг яна ғалаба қозона бошлади.

Денис Истомин жорий мавсумдаги сўнгги ғалабасига февралда венгриялик Мартон Фуксович билан ўйинда эришган эди. Кейин жароҳати безовта қилган ҳамюртимиз қаторасига тўртта турнирни биринчи учрашувдан сўнг тарк эртди.

Секина-аста спорт формасини тиклаб олаётган Денис "Mutua Madrid Open - 2017" турнири саралашидаги дастлабки учрашувини мезбон теннисчи Индиго Сервантесга қарши ўтказди. Рақиб жиддий қаршилик кўрсатганига қарамай, Денис Истомин беллашувда 7:6, 6:3 ҳисобида муваффақиятга эришди.

Денис Истомин асосий тўр йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!