Мадридликлар “Барса”га келишув таклиф қиляпти
Мадриднинг “Атлетико” клуби “Барселона” билан ўйинчи алмаштириш бўйича келишувга эришмоқчи.
Диего Симеоне жамоасига тегишли ҳужумкор футболчи Жоау Феликс айни пайтда ижара асосида каталонияликлар шарафини ҳимоя қилмоқда. “Матрасчилар” келаси мавсум ҳам бу ўйинчига эҳтиёж йўқлигини таъкидламоқда.
Пойтахт клуби “Барселона” раҳбариятига португалиялик чарм тўп устасини ўзида олиб қолиб, ўрнига бошқа ҳужумкор футболчи Ферран Торресни беришни сўраяпти.
Ферран Торрес “Валенсия” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2020 йилнинг ёзида “Манчестер Сити”га кўчиб ўтганди. Икки йилдан кейин “шаҳарликлар”ни 55 миллион евро эвазига “Барселона”га жўнатди.
Фикрлар