
Мадридликлар ҳужум чизиғига жаҳон чемпионини олиб келади
“Атлетико” бош мураббийи Диего Симеоне фаолиятини MLS чемпионатида давом эттириш истагини билдирган асосий тўпурари Антуан Гризманнга ўринбосар танлади.
Аргентиналик мутахассис Мадридга “Рома”да тўп тепаётган ҳамюрти Пауло Дибалани олиб келишни режалаштирмоқда. Аслида бош мураббий бу ҳужумчини анчадан бери нишонда ушлаб турибди.
Манбалар тарқатаётган маълумотларга қараганда, Симеонега Дибаланинг катта тажрибаси, универсаллиги, жамоада етакчилик қила олиши, ҳужум чизиғини бошқариши жуда маъқул келмоқда.
Мадридликлар жамоанинг мунтазам Европа Чемпионлар лигасида иштирок этаётгани ва бош соврин учун даъвогар экани Дибалани клубга келишида муҳим омил бўлишига ишонч билдирмоқда.
Фикрлар