
Мадридликлар устози ҳеч ким эришмаган натижани уддалади
Испания чемпионатининг 22-турида “Атлетико” ўз майдонида “Мальорка”ни қабул қилиб, рақиб устидан 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Бу беллашув мадридликлар устози Диего Симеоне учун “Атлетико” бошқарувидаги 500-ўйин сифатида қайд этилди.
Аргентиналик мутахассис қўл остида “Атлетико” 500 та учрашувдан 305 тасида зафар қучган, 112 маротаба дуранг ўйнаган ва 82 марта ютқазган.
Opta статистика марказининг маълум қилишича, 54 ёшли Симеоне Ла Лигада 500 та ва ундан кўп учрашув ўтказган саккизинчи бош мураббий бўлди. Бироқ Симеоне бу кўрсаткични фақат бир жамоа бош мураббийси сифатида қайд этган ягона мутахассис ҳисобланади.
Фикрлар