Мафтуна Мелиева учун Олимпиадага бир қадам қолди

Иорданияда давом этаётган бокс бўйича лицензион турнирда юртдошимиз Мафтуна Мелиева (-69 кг) ҳам рингга кўтарилди. У япониялик Маи Китога қарши чорак финал босқичи учун жанг олиб борди ва ғалабага эришди. Энди у навбатдаги босқичда ҳиндистонлик Л.Боргохенга тўқнаш келади.

 Мазкур вазн тоифасида 4 та йўлланма ўйналмоқда ва бундан келиб чиқадики, ярим финалга йўл олганлар Токио Олимпиадасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишади. 

Жанг муросасиз ва кескинлик билан давом этди. Жанг бошланиши билан япониялик боксчи олдинга ташланди. Мафтуна қарши зарбалари билан уни кутиб ола бошлади ва аниқлик борасида ҳам юртдошимиз устунлик қилди. 

Иккинчи раундда ҳам кунчиқар юрт вакиласи ҳужумга ўтди. Лекин Мелиева ҳотиржамилик билан уни қарши ҳужумда тутиб олаверди. Бир-иккилик зарбалари жуда фойдали бўлди.

Икки раунд устунлик қилган юртдошимиз учинчи раундда бироз сустроқ ҳаракат қила бошлади. Бундан Кито унумли фойдаланиб, бир нечта аниқ зарбалар йўллай олди. Лекин тезда ўзини тиклаб олган вакиламиз яна қарши зарбалардан унумли фойдаланди ва якунда ғалаба қозонди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!