Мафтуна Олимпиада йўлланмасига бир қадам қолганда тўхтади

Иорданияда давом этаётган бокс бўйича лицензион турнирда юртдошимиз Мафтунахон Мелиева (-69 кг) навбатдаги жангини ўтказди. У чорак финалда ҳиндистонлик Ловлина Боргоаин билан тўқнаш келди. Мазкур вазн тоифасида 4 та йўлланма ўйналаётган бўлиб, ушбу жанг ғолибаси Токио лицензиясини қўлга киритар эди.
Жанг тенг курашлар остида бошланди. Бироқ Ҳиндистон вакиласининг бўйдаги устунлиги ҳамюртимизга ноқулайликлар туғдирди. Шундай бўлсада, Мафтуна яхши ҳаракат қилди. Лекин бу етарли бўлмади. Шундай қилиб, Мелиева якунда имкониятни бой бериб қўйди ва ўз иштирокини Олимпиада йўлланмасига бир қадам қолганда тўхтатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!