Мағлубият нималигини билмай келаётган Аргентина ва Англия турнирни тарк этди

Аргентинада давом этаётган U-20 Жаҳон чемпионатининг нимчорак финал баҳслари бўлиб ўтди. Унда Аргентина Нигерияга 2:0 ҳисобида мағлуб бўлган бўлса, Италия Англияни таслим қилди. 

Аргентина - Нигерия учрашувида 61-дақиқага келиб, Муҳаммад ҳисобни очди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Сарки орадаги фарқни иккитага оширди. 

Шу тариқа, Аргентина ўз юришини нимчорак финалдан тугатди. Маскерано шогирдлари Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олиб, барча учрашувларда ғалаба қозониб келаётганди.

Англия - Италия учрашувининг 8-дақиқасида Балданзи жамоасини олдинга олиб чиқди. Орадан кўп ўтмай Девайн имкониятларни тенглаштирган бўлса, 87-дақиқада Касадеи ғалаба голини уриб кетди. 

Чорак финалга ўтган Италия кейинги босқичда Колумбияга қарши, Нигерия эса Эквадор - Жанубий Корея тўқнашувининг ғолиби билан ўйнайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!