Мағлубият нималигини билмай келаётган боксчини отиб кетишди

Чикагода ярим ўрта вазн тоифасида мағлубият нималигини билмай келаётган америкалик боксчи Эд Браун (20-0, 16 КО) ўлдириб кетилди.

Маълум қилинишича, спортчи ўз автомобилида севгилиси билан сайр қилаётган бўлган. Улар тўхтаб турган жойга бошқа машина тўхтаб, ўт оча бошлаган. Боксчи кўпроқ жароҳат олган ва қиз эса фақатгина оёғидан яраланган.

Браун оғир аҳволда шифохонага етказилган, бироқ ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган. Мағлубият нималигини билмай келаётган боксчи 25 ёшда бўлган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)