Мағлубият оғир келди. Анчелотти "Реал" тактикасини ўзгартирмоқчи

TIGGO 2 PRO

Карло Анчелотти "Реал Мадрид" тактикасини қайта кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда "The Athletic" нашри хабар берди.

Нашрнинг маълумотларига кўра, "Қироллик клуби" бош мураббийи ва унинг штаби кучли рақиблар билан баҳсда ҳужум ва ҳимоя ўртасидаги мувозанатни ўрнатиш учун таркибга ўзгартиришлар киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Агар бу режа амалга оширилса, ҳужумдаги тўрт ўйинчидан қайси бири захира ўриндиғида қолиши ҳали номаълум. Анчелотти Родригонинг ҳимояга ёрдам бериш қобилиятини юқори баҳоласа-да, у 24 ёшли бразилиялик ҳужумчидан асосий таркибдаги ўрнини тортиб олиши мумкин.

Бундай ҳолатда эса клуб 4-4-2 схемаси бўйича ўйнайди. Натижада Федерико Валверде ўнгда, Беллингем эса чап қанотда ўйнайди. Марказдан эса Камавинга ва Модрич ўрин олиши мумкин.

Маълумот учун, мадридликлар Испания Суперкубоги финалида "Барселона"га 2:5 ҳисобида имкониятни бой берди. "Қаймоқранглилар"нинг асосий таркибидан тўртта ҳужумчи майдонга тушди: Килиан Мбаппе, Виниcиус Жуниор, Родриго ва Жуд Беллингем.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!