Самвел Бабаян "Пахтакор" билан ўйиндан сўнг: "Дуранг бўлганида адолатдан бўлар эди"

Ўзбекистон Суперлигасининг 3-тури доирасидан ўрин эгаллаган "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўртасидаги баҳс якунига етди. Учрашувдан сўнг "лочинлар" устози Самвел Бабаян саволларга жавоб бериб ўтди.

"Барчага хайрли кеч. Бугун чемпионатнинг энг ёрқин ва энг муҳим ўйини бўлиб ўтди. Агар дуранг бўлганида адолатдан бўлар эди. Баҳснинг биринчи дақиқасида гол ўтказиб юбордик, аммо йигитлар қайта олди. Кейин хато қилиб, яна гол ўтказдик, аммо яна қайтдик. Бир киши кам бўлиб пенальти ишладик, уни голга айлантира олмадик. Бугун йигитларимга ачиндим. Мухлисларимиз мағлубиятга лойиқ эмас эди. Улар бугун бизни ўз уйимизда ўйнагандек ҳис қилишимизга ёрдам берди. Ҳали ҳаммаси олдинда. Биз энди қўшяпмиз. Механизмимизни янада кучайтирамиз. Бизда бошқа вариант йўқ. Олдимзига катта мақсадлар қўйганмиз.

Остон Ўрунов нега захирага олинди?

Остон яхши ўйин кўрсатди, аммо руҳан чарчаб қолди. Биз енгилаётган пайтимизда уни майдондан олиб, янги кучни жангга ташладик. Шу боис, янги кучларни жангга ташлашга қарор қилдик. Бу нормал ҳолат.

Фарруҳ Икромовнинг даражааси қандай?

Унинг имкониятларига шубҳам йўқ. Биз уни кечроқ майдонга туширганимиз ҳеч нарсани англатмайди. Фарруҳ эндигина жароҳатидан фориғ бўлди. У ҳали тўлиқ спорт формасини тиклай олгани йўқ.

Бугун "Навбаҳор" бироз майдонда чўчиб ҳаракат қилгандек туюлди. Бу нима билан боғлиқ?

Биринчи навбатда, марказий ўйиннинг илк дақиқасидаёқ қўпол хатодан гол ўтказиб юбордик. Рақиб майдонида бундай стартдан сўнг ўйинга қайтиш осон эмас. Йигитлар бу ишни уддалашди. Бир киши кам бўлиб ҳам пенальти ишладик, аммо буни голга айлантиришнинг имкони бўлмади.

Бизга айрим вазиятларда йиғиқлик етишмади. Ҳозир имкониятларимизни 70 фоизини ҳам амалга ошира олмадик. Бу борада ишлаймиз.

Даврон Ҳошимов жуда қўпол хато қилди. У эмоцияларини жиловлаб олиши керак эди. Қизиққон юрак ва совуқ мия билан ҳаракатланиш лозим. Ҳошимовга нисбатан рақиб провакация қилди. Якунда у ўз мақсадига етди ҳам. Шунга қарамай, у қилган ишини оқлай олмайман", - деди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдухаликов Мухаммад
18/03/2023 11:05
Жаноб Бабаян Узбекистондаги барча яхши футболчиларни йигиш билан галаба килиб булмайди сен Навбахор учун яхши бош мураббий олишинг керак шунда галаба киласан сен бош мураббийликка ярамайсан сен яхши ташкилотчисан шуни унутма
Шухрат Хусаинов
17/03/2023 23:24
Яша Пахтакор хали хамиаси олдинда молодцы