Магнус Карлсен Ўзбекистон бўйича расмий қарор қабул қилди
Норвегиялик машҳур гроссмейстер Магнус Карлсен 2026 йил 15–27 сентябрь кунлари Самарқанд (Ўзбекистон) шаҳрида ўтадиган 46-Жаҳон шахмат олимпиадасида иштирок этмайди. Бу ҳақда ChessBase манбаси хабар берди.
Жаҳон рейтингининг етакчиси, 16-чемпион Магнус Карлсен жамоавий мусобақани ўтказиб юборишга қарор қилган. У билан бир қаторда Норвегия терма жамоаси таркибига Арьян Тари ва Йон Людвиг Хаммер ҳам киритилмади. Уч нафар етакчи шахматчининг йўқлиги сабаб Норвегия термаси Олимпиаданинг бошланғич рейтинг жадвалида 21-ўринга тушиб кетди.
Карлсен сўнгги ўнта шахмат олимпиадасининг саккизтасида қатнашган. У 2022 ва 2024 йилларда ўтган икки охирги мусобақада биринчи доскада ўйнаб, бронза медалларини қўлга киритган.
Самарқанддаги Олимпиадани яна бир қатор таниқли гроссмейстерлар ҳам ўтказиб юборишмоқда. Жумладан, Франция терма жамоаси таркибида Алиреза Фирузжа йўқ, АҚШ шарафини эса бу сафар Хикару Накамура ҳимоя қилмайди. Озарбайжон термаси эса Теймур Раджабовсиз иштирок этади.
Мусобақада ғалаба учун асосий даъвогарлар сифатида Ҳиндистон, АҚШ ва Ўзбекистон терма жамоалари тилга олинмоқда.

Фикрлар