Магнус Карлсен россиялик Непомняшийга қарши ўйин ўтказишдан бош тортди

Магнус Карлсен шахмат тожи учун Ян Непомняшийга қарши ўйин ўтказишдан бош тортди.

Норвегиялик спортчи ўз қарорини мотивация йўқлиги билан изоҳлаган. Магнус агар франциялик Алиреза Фирузжа унга рақиб бўлмаса, чемпионлик унвонини ҳимоя қилишдан бош тортиши мумкинлигини аллақачон маълум қилганди.

Энди регламент бўйича Ян номзодлар турнирида иккинчи ўринни эгаллаган шахматчига қарши дона суриши лозим. Бу хитойлик Дин Лижэнь бўлиши мумкин. Аммо Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) ҳозирча буни расман эълон қилмади.

Маълумот учун, Карлсен ва Непомняший ўтган йили Жаҳон чемпиони унвони учун баҳс олиб борган. Ўшанда Магнус 7,5:3,5 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!