
Магнус Карлсеннинг машҳур жинси шими 36 100 долларга сотилди
Магнус Карлсеннинг 2024 йилги рапид бўйича жаҳон чемпионатида кийган машҳур жинси шими ауционда 36 100 долларга сотилди. Бу маблағ хайрия ташкилотига йўналтирилади.
10 кун давом этган қизғин савдоларда номаълум харидор Карлсеннинг 32-ўлчамли Cорнелиани брендига тегишли жинси шимларини қўлга киритди. 27февралдан бери энг юқори таклиф 14 100 доллар бўлиб турган эди, лекин ауционнинг сўнгги соатларида тезкор таклифлар берилиб, нарх кескин ошди.
Тушган маблағ Big Brothers Big Sisters of America (BBBSA) ташкилотига хайрия қилинади. BBBSA раҳбари Артис Стивенс бу маблағ ёш авлодни илҳомлантириш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун сарфланишини таъкидлади.
Фикрлар