Магомед Анкалаев ва Алекс Перейра жанги қачон бўлиши мумкин?
Ярим оғир вазн тоифасида(93 кг) россиялик UFC жангчиси Магомед Анкалаев (19-1-1-1 N/C) амалдаги чемпион, бразилиялик Алекс Перейра (12-2) билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.
"Перейра ҳали бу курашга рози бўлгани йўқ, лекин эртами-кечми бу, албатта, амалга ошади. Ўйлашимча, бизнинг тўқнашувимиз май ойида бўлиб ўтади”, — дея Анкалаевнинг сўзларини келтирди "TACC".
Эслатиб ўтамиз, "UFC 308" турнирида ўтказилган сўнгги жангида Магомед австриялик Александр Ракични ҳакамларнинг якдил қарорига кўра мағлуб этди.
Фикрлар