Магуайр Англия терма жамоаси қароргоҳини тарк этди

Харри Магуайр Англия терма жамоаси қароргоҳини жароҳат туфайли тарк этди. 

Бу ҳақда Англия футбол ассоциацияси маълум қилди. 

Харри Бразилияга қарши беллашувнинг 67-дақиқасида захирага олинганди. Инсайдер Фабрицио Романо берган хабарга кўра, футболчи қўшимча текширувдан ўтади. Унинг сафга қайтиши учун кўп вақт керак бўлмаслиги таҳмин қилинмоқда. 

Шунингдек, термани дарвозабон Сэм Жонстон ҳам тарк этди. Бельгияга қарши баҳс учун Рико Льюис ҳамда Жеймс Траффорд таклиф қилинган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!