Магуайр: Бунга кўникишни хоҳламайман
Харри Магуайр "Манчестер Юнайтед"даги мавқеи ҳақида гапирди.
Эрик тен Хаг қўл остида ҳимоячи асосий таркибдаги ўрнини йўқотди. У жорий мавсумда атиги 8 та беллашувда илк дақиқалардан майдонга тушди.
"Мен 29 ёшдаман ва фаолиятимда ҳеч қачон бу каби ҳолатда бўлмаганман. Бунга кўникишни ҳам хоҳламайман. Мазкур ҳолат футболнинг бир қисми. Мен ҳар куни меҳнат қиламан ва доим ҳаракатдаман. Имконият пайдо бўлганда, ундан фойдаланиш лозим.
МЮ каби жамоага рақобатбардош таркиб кераклигини ҳамма билади. Бизда юқори савияли марказий ҳимоячилар бор. Мавсум охиригача клуб ҳар биримизга муҳтож бўлади", - деди
Фикрлар