Магуайр: Ҳатто Месси ва Роналду ҳам танқид қилинади

Харри Магуайр ҳаттоки Лионель Месси ва Криштиану Роналду танқидга учраши ҳақида гапирди. 

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси сўнгги пайтларда ўзига нисбатан бўлаётган танқидларга жавоб қайтарди. 

"Англия терма жамаосида ўйнаган йилларим давомида кўплаб мақтовларга сазовор бўлдим. Ўтган йил ёки ундан аввалги йиллар ўхшамаган бўлиши мумкин. Бироқ ундан олдинги беш йил ичида мен жуда кўп ижобий фикрларга дуч келдим. 

Бу футбол ва сиз ҳар доим ҳам юқори савияда ўйнашда давом эта олмайсиз. Агар дунёдаги энг зўри бўлмасангиз, бу нормал ҳолат. Шундай бўлса-да, ҳатто Месси ва Роналду ҳам баъзан танқид қилинади. 

Ўтган йили ишлар жойидагидек бўлмади. Нима бўлишидан қатъи назар, ҳаммаси ўз жойига қайтади. Карьера узоқ сафар. Кўп юксалишлар, пасайишлар, эҳтимол, қулаш содир бўлгандир. Бироқ мен ўз даражамга қайтишга ҳаракат қиляпман", - деди Магуайр. 


Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию