Магуайр: Ҳеч кимга ҳеч нарсани исботлашим шарт эмас

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Харри Магуайр ўзига нисбатан бўладиган мунтазам танқидлар ҳақида гапирди.

“Мен ҳеч кимга ҳеч нарсани исботлашим шарт эмас. “Манчестер Юнайтед” сафида 200 дан ортиқ ва терма жамоа сафида 50 га яқин ўйин ўтказдим. Аммо сиз бундай жамоанинг сардори бўлганингизда, сизни кўпроқ ва диққат билан кузатиб боришади”, - деди Магуайр.

30 ёшли футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 24 та ўйинда майдонга тушди ва 8 та сариқ карточка олди.

«Манчестер Юнайтед» 26 турдан кейин 50 очко жамғарган ҳолда АПЛ турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!