Маҳмуд Мурадов бразилиялик рақибини 2 раундда таслим қилди
Ads

Ўзбекистонлик ММА жангчиси Маҳмуд Мурадов бугун Чехиянинг Прага шаҳрида ўзининг навбатдаги чемпионлик камари учун жангини ўтказди.

“X Figt Night” турнирида бу сафар унга бразилиялик Давид Рамирес рақиблик қилди. Ушбу жангнинг 2-раундидаёқ ҳамюртимиз рақибни нокаутга учратди ва ғалаба қозонди.

Қайд этиш жоиз, Маҳмуд ушбу рақиб билан 2016 йилнинг декабр ойида ҳам жанг олиб борган ва ўшанда жароҳати боис, беллашувни охиригача етказа олмаган эди. Бугун эса Мурадов реванш олди.