Маҳмуд Мурадов навбатдаги жангини ҳам нокаут билан якунлади

Ўзбекистонлик аралаш яккакураш жанг санъатлари устаси Маҳмуд Мурадов кеча Чехиянинг Прага шаҳрида ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

“О2” аренасида бўлиб ўтган тўқнашувда унга польшалик Гржегорж Сиви рақиблик қилди ва муддатидан олдин нокаутга учради. Мазкур мағлубият спортчининг профессионал фаолиятида тўртинчиси бўлди. Бунгача унинг ҳисобида 10 ғалаба ва 3 мағлубият бор эди.

Маҳмуд Мурадов олдинги жангини 7 октябр куни Пльзен шаҳрида “X Fight Nights 12” турнири доирасида ўтказиб, болгариялик Деян Топальскини (16−6) ҳам нокаутга учратган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 июн куни бўлган бразилиялик Дэвид Рамиресга қарши реванш жангидан сўнг Маҳмуд “XFN” версияси бўйича чемпионлик камарини қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!