Маҳмуд Мурадов собиқ UFC жангчисини бир раундда нокаутга учратди

Ўзбекистонлик аралаш жанглар устаси - Маҳмуд Муродов (20-6) бугун Братиславада бразилиялик Альберто Эмилиано "Уда" Перейрага қарши октагонга чиқди.

Қувонарлиси, ҳамюртимиз мазкур жангнинг биринчи раундидаёқ рақибини нокаутга учратишга эришди. Бу Мурадовнинг "Oktagon MMA" шаъфелигидаги илк ғалабаси бўлди. Маҳмуд мазкур ташкилот остида яна учта жанг ўтказиши режалаштирилган.

Маълумот учун, "Уда" (13-3) UFC'нинг фаҳрийси саналади ва Макгрегор, Диас билан рекорд турнирлардан бирида иштирок этган. У ўзининг сўнгги 5 жангининг 4 тасида ғалабага эришган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!