Маҳмуд Мурадов вазн меъёрини бажарди ёхуд "UFC Vegas 35" иштирокчилари неча кг тош босди?

  • 28 август, 2021, 10:30
  • 0
  • MMA

Эртага тонгда АҚШнинг Лас -Вегас шаҳри "UFC Vegas 35" турнирига мезбонлик қилади. Биз учун аҳамиятли жиҳати эса ушбу кечада ҳамюртимиз Маҳмуд Мурадов промоушендаги 4-жангини ўтказади.  Албатта, бу борада батафсил маълумотлар бериб улгурганмиз. Табиийки, жанг аввалидаги анъанавий вазн ўлчаш ва медиа тадбирлари ўтказилди. 
Қувонарлиси, юртдошимиз белгиланган вазн меъёрини бажара олди ва у муҳим жангга тайёр. Қуйида турнир асосий кардидан ўрин олган жуфтликларни қайд этган вазнларини эътиборингизга ҳавола этамиз!

Эдсон Барбоза (65,77 кг);
 Гига Чикадзе (65,99 кг).

 Брайан Баттл (84,14 кг);
 Гилберт Урбина (84,36 кг).

 Рикки Турсиос (61,23 кг);
 Брэди Хайстэнд (61,46 кг).

 Кевин Ли (77,33 кг);
 Даниэль Родригез (77,56 кг).

 Андрэ Петроски (84,14 кг);
Майкл Гиллмор (83,46 кг).

 Махмуд Мурадов (83,68 кг);
Джеральд Меершарт (83,91 кг)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!