Маҳмуд Муродовнинг UFC'даги навбатдаги жанг санаси маълум (фото)
Ўзбекистонлик аралаш жанг санъатлари устаси Маҳмуд Муродов ўз "Инстаграм" саҳифасида янги жанг санасини эълон қилди ва қуйидагича пост қолдирди:
"Ассалому алайкум, азиз дўстлар. Кўпчиликни навбатдаги жанг санаси қизиқтирган. Алҳамдулиллаҳ, рақиб ва сана маълум - 28 август куни, биз яна бир ғалаба учун октагонга кўтариламиз. Эътиборингиз ва қўллаб-қувватлаётганингиз учун барчангизга раҳмат", - деб ёзиб қолдирди Муродов.
Унинг рақиби америкалик Жералд Мершарт (32-14) ҳисобланади. У сўнгги жангида Бартош Фабианскини мағлубиятга учратди. Бундан аввал эса Хамзат Чимаевга мағлубиятга учраганди.
Фикрлар