
Маҳоратли боксчиларимиз Экопаркда флешмоб ўтказди
Экопаркда Ўзбекистон бокс федерацияси томонидан ўтказилган мазкур тадбирда пойтахтликлар спортнинг бокс тури бўйича маҳорат сабоқларида иштирок этди.
Маҳорат сабоқларини Осиё ва Олимпия ўйинларида, қитъа ҳамда жаҳон чемпионатларида шоҳсупага кўтарилган боксчилар – Шоҳобиддин Зоиров, Тимур Саидов, Муҳаммадқодир Абдуллаев, Элшод Расулов каби маҳоратли чарм қўлқоп усталари ўтказди. Шунингдек, тадбирда устоз боксчи Руфат Рисқиев фахрий спортчи сифатида иштирок этди.
Тадбирда спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари, таниқли санъаткорларнинг куй-қўшиқлари барчага манзур бўлди.
Фикрлар