Макаллистер Моранинг «Ливерпул»га эҳтимолий ўтиши ҳақида гапирди
«Ливерпул» ярим ҳимоячиси Алексис Макаллистер мексикалик истеъдодли футболчи Хильберто Море атрофидаги гап-сўзларга муносабат билдирди.
«Тихуана» таркибида тўп сураётган 17 ёшли хавбек ҳозирги пайтда Мексика футболида энг истиқболли ёшлардан бири сифатида тилга олинмоқда. Унинг ўз мамлакатида ўтган жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли ўйинлари Европанинг етакчи клублари скаутларини ҳам бефарқ қолдирмади.
ОАВ хабарларига кўра, «Ливерпул» футболчини қўлга киритиш масаласида аллақачон дастлабки алоқаларни йўлга қўйган. Море учун тахминий трансфер нархи 40 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Алексис Макаллистердан ушбу эҳтимолий трансфер ҳақида сўралганда, у ҳозирча вазиятдан хабардор эмаслигини айтди.
«Ростини айтсам, бу ҳақда ҳеч нарса кўрмадим ҳам, ўқимадим ҳам. Лекин агар уни «Ливерпул» билан боғлашяптиган бўлса, демак, у ҳақиқатан ҳам жуда кучли футболчи ва бунга жиддий сабаблар бор», – дея Макаллистернинг сўзларини келтиради This Is Anfield нашри.
Аввалроқ Морега бўлган қизиқишни «Арсенал», «Реал», «Барселона», «Манчестер Сити» ва «Челси» каби гранд клублар ҳам намоён қилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Фикрлар