Макелеле «Реал»га қайси футболчини олиш кераклигини айтди
Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ярим ҳимоячиси Клод Макелеле жамоага қайси футболчини олиб келиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида фикр билдирди.
«Яқинда мен Флорентино Перес билан суҳбатлашдим. Гап орасида унга шундай дедим: агар у барча маблағни битта футболчига сарфлашига тўғри келса, бу ўйинчи Майкл Олисе бўлиши керак. Олисе майдондаги ўйини билан бизга болалигимизни, футболга маҳлиё бўлган даврларимизни эслатади», — дея Макелеленинг сўзларини келтиради Madrid Zone нашри.
Маълумки, «Реал» анчадан буён 24 ёшли француз футболчисини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдириб келмоқда. Бироқ Мюнхеннинг «Бавария» клуби ўз юлдузини қўйиб юбориш ниятида эмас.
Ўтган мавсумда Олисе барча мусобақалар доирасида 52 та ўйин ўтказиб, рақиб дарвозаларини 22 марта ишғол этди ва 31 бор голли пас билан шерикларига ёрдам берди.

Фикрлар