Макелеле: «Реал Мадрид» ҳозир заиф, ўйин режаси йўқ
«Реал»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Клод Макелеле жамоанинг «Атлетико»га қарши мағлубияти сабаблари ҳақида фикр билдирди.
Ўйиндан сўнг «Реал»нинг клуб медиа платформалари бош ҳакам Мигель Анхель Ортис Арьяснинг қарорларини қаттиқ танқид қилди. «Қаймоқранглилар» бош мураббийи Жозе Моуриньo матбуот анжуманига қўлида бир неча баҳсли эпизодлар акс этган суратлар билан келди.
«Ҳакамларни айбдор қилиб, уларни қурбонга айлантириш керак эмас. Майдонда футболчилар ўртасида ҳам, жамоа билан мураббий ўртасида ҳам ўзаро тушуниш йўқ. Моуриньo улар билан суҳбатлашиши керак.
Жамоа ҳозир заиф, ўйин режаси йўқ, умуман ҳеч нарса кўринмаяпти. Биз улардан кўпроқ нарса талаб қилишимиз лозим. Муаммо ҳакамда эмас, жамоада нимадир етишмаяпти, майдонда аниқ ғоя ёки режа сезилмайди», – деди Макелеле ESPN эфирида.

Фикрлар