МакГрегор: Мен уни 60 сонияда нокаут қиламан!

  • 11 январь, 2021, 08:28
  • 0
  • MMA

UFC собиқ чемпиони Конор МакГрегор яқинда Дастин Порьега қарши ўтказиладиган учрашувдан олдин ушбу баҳс бўйича ўз фикрини билдирди.

- Менга Дастин ёқади. У яхши, ҳатто буюк жангчи. Лекин савияси ҳали ҳам меникидан паст. Дастинни 60 сонияда нокаут қиламан, - деди Конор МакГрегор.

Ирландиялик Конор МакГрегор ва америкалик Дастин Порье ўртасидаги жанг 23 январь куни Бирлашган Араб Амирликларида ташкил этилади.

Конор UFC жангларида 22 та ғалаба ва тўртта мағлубият қайд этган. У ўз даврида икки вазнда чемпион бўлган. Дастин Порье эса йигирма олтита учрашувни ўз фойдасига ҳал қилиб, олти марта рақибларига имкониятни бой берган. Бу икки жангчи 2014 йили ўзаро тўқнаш келган ва ўша жангда МакГрегор рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!