МакГрегор Тайсонга: Майк ҳаётим билан қасам ичаман, Мэйвезерни дўппослайман!

  • 15 май, 2020, 14:14
  • 0
  • MMA

ММА устаси Конор МакГрегор афсонавий боксчи Майк Тайсонга реванш жангида Флойд Мэйвезерни енгишга ваъда берди.

Яқинда “Темир Майк” интервьюлардан бирида Конор МакГрегорни уч йил муқаддам бокс қоидалари бўйича Мэйвезер билан ўтказган жанги учун мақтаган эди.

- Раҳмат,  Майк. Шуни билки, Флойднинг усули ҳақидаги ҳозирги билимларим,  бокс бўйича қария устозим маслаҳатлари асосида Мэйвезерни енгиш услубини топаман ва уни дўппослайман.  Ҳаётим билан қасам ичаман. "Темир Майк" қайтганингдан жуда хурсандман, - деди Конор МакГрегор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!