Макгрегор ва Мейвезер допинг назоратидан ўтишади
Ads

Америка антидопинг агентлиги (USADA) UFC чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор ва бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезерни бўлажак жанг олдидан текширувдан ўтказади, дея хабар беради MMA Fighting.

Мазкур жанг 26 август куни Лас-Вегасда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Маълум бўлишича, спортчилардан бунга қадар бир неча марта допинг назорати ўтказилади. Худди шунингдек, жанг вақтида ҳам текширувларга жалб қилиниши мумкин экан. Натижалар эса ташкилот (USADA) расмий сайтида маълум қилинади.