Макгрегорга қарши жангдан сўнг Мейвезер фаолиятини якунлайди
Ads

Бокс бўйича беш вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер енгли вазнда UFC чемпиони Конор Макгрегор билан бўладиган жангдан сўнг фаолиятини якунлашини маълум қилди.

Бу менинг сўнгги жангим бўлади, – дея Мейвезернинг сўзларини келтиради The Sun нашри. – Мен жамоам ва болаларимга  Макгрегор билан бўладиган жангдан сўнг бошқа рингга чиқмаслилкка сўз бердим. Мен бу ваъдани бажараман, уни бузмайман. Ишларим кўп, болалар коллежга боради ва бу кўп вақт талаб қилади, чунки оилада тарбия муҳим аҳамиятга эга.

Мен 5-10 йил олдинги Флойд Мейвезер эмасман. Ундан ташқари ёшим ҳам 21да эмас. Энди менга ринг хавфли бўлиб қолди. Рингга чиқсам фақатгина тажрибам менга ёрдам беради. Сабаби фаолиятим давомида жуда кўп профессионал жанглар ўтказганман.

Эслатиб ўтамиз, Мейвезер профессиональ рингда 49 жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Шулардан 26 тасида нокаут қайд этган.

Бокс қоидаларига кўра, Макгрегор билан бўладиган жанг 26 август куни Лас-Вегасда ўтказилади.