"Макларен" Монако учун ўзининг махсус дизайнини намойиш қилди

“Макларен” Монако Гран-присида махсус дизайнда иштирок этади.

 Британлар махсус дизайн учун Айртон Сеннанинг дубулғаси ва Бразилия байроғининг рангларини - сариқ, яшил ва кўк рангларни танлади.

 "Монако қироли учун.  Биз ғурур билан унинг шарафи ва рангларида пойгада иштирок қиламиз”, — деб ёзади “Макларен” ижтимоий тармоқларда.

 Ландо Норрис ва Оскар Пиастри ҳам кейинги босқичда махсус комбинезонлардан фойдаланадилар.

 Сенна 1988-1993 йилларда “Макларен” пойгачиси бўлган.  Жамоа таркибида бразилиялик 41 та Гранд-Придан 35 тасида ғалаба қозонган ва учта чемпионликни қўлга киритган. Айртон бундан 30 йил олдин 1-майда Имола Гранд-Присида автоҳалокат сабаб вафот этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!