Максим Флорин: "Андижон"га олдинда турган мавсумда омад тилайман"
“Андижон” – “Корвинул” (0:5) учрашувидан сўнг рақиб жамоа бош мураббийи Максим Флорин “Андижон” матбуот хизматига ўз фикрларини айтди:
“Ўйин айниқса биз учун жуда ҳам яхши ўтди, деб айтишим мумкин. Биз кучли жамоага қарши ўйнадик. Лекин майдонда яхшироқ ҳаракат қилдик ва бу хурсанд қилади.
Дастлабки голни уриб олганимиз учрашувни осонроқ ўтказишга ёрдам берди. Умид қиламизки, мана шу темпдаги ўйинларимизни чемпионатда ҳам кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
Жамоангизга олдинда турган мавсумдаги учрашувларда омад тилаб қоламан”, - дейди Флорин “Андижон” матбуот хизматига.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар